ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

ACCA ҳақида

1904 йилдан бошлаб, АССА бутун жаҳонда инновациялар амалга оширилишига кўмаклашадиган прогрессив ва замонавий фикрлаши билан машҳур бўлиб келмоқда.

У бухгалтерия иқтисодиётнинг ўсиши ва фаровонлиги учун ҳаётий муҳим бўлади, деб ҳисоблайди, шунинг учун ACCA ушбу касбнинг мақомини ошириш ва жамиятни кўпроқ адолатли ва шаффоф қилиш мақсадида, бутун жаҳон бўйлаб фаолият юритади.

Ушбу ташкилотда 170 дан ортиқ давлатда 208 000 дан ортиқ тўлиқ квалификацияланган аъзолар ва 503 000 талабалар мавжуд. Улар бутун жаҳонда энг малакали, квалификацияга эга бўлган ва талабгор бухгалтерлар таркибига киради – ва улар сиз тасавур эта оладиган барча соҳаларда ва тармоқларда ишлайди.

Ташкилот ва корхоналар ACCA қисқартмасини танийди ва унга ишонади. Унинг аъзолари ҳар куни фаолиятида иштирок этиб, йирик ва кичик корхоналар, ҳукуматлар, таълим муассасалари ва жамоатчилик фикрини шакллантирувчи шахслар билан алоқада бўлади. АССА янги мойилликлар, қонунчилик ва ҳуқуқий талабларнинг энг чўққисида бўлади, уларни шакллантиришга ёрдам беради.

Буларнинг барчаси туфайли, ташкилотимиз инновацион, стратегик фикр юритадиган, бизнинг барча жаҳон даражасидаги тез ўзгарадиган эҳтиёжларимизга жавоб берадиган бухгалтерлар ривожланиши учун шароит ярата олади.

Буюк Британиянинг Глазго шаҳрида жойлашган ACCA нинг офисидаги ACCA Connect хизмати энди-ликда ҳафтасига олти кун, якшанбадан жумагача шахсий сўровларга жавоблар беради. Шунингдек, у ACCA га қўнғироқ қилаётган кўпчилик кишилар учун биринчи алоқа нуқтаси сифатида хизмат қилади.

ACCA нинг иш соатлари талабалар ва аъзоларнинг максимал сони учун қулай бўлган вақтда ACCA Connect хизматидан фойдаланиш имконини таъминлаш учун мўлжалланган. Биз стандарт иш соатларидан ташқари, жойлашувидан қатъи назар, барча мижозларимиз учун энг яхши хизмат кўрсатишни таъминлайдиган иш соатларини режалаштириш учун, бутун жаҳон бўйлаб соат минтақаларини мўлжаллаганмиз.

Веб-сайт: www.accaglobal.com
Умумий масалалар бўйича: info@accaglobal.com
Талабалар масалалари бўйича: students@accaglobal.com
Аъзолик масалалари бўйича: members@accaglobal.com
Тел: +44 (0)141 582 2000
Факс: +44 (0)141 582 2222

110 Queen Street, Glasgow, G1 3BX, United Kingdom

Оксфорднинг Брукс университети юзасидан умумий масалар бўйича:
acca@brookes.ac.uk

ACCA saytida: https://www.accaglobal.com/gb/en/student/exam-entry-and-administration/oxford-brookes-bsc-hons-in-applied-accounting.html

ACCA ҳақида
Scroll to Top