ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

ОКСФОРД БРУКС, АМАЛИЙ БУХГАЛТЕРЛИК ҲИСОБИ БЎЙИЧА ФАН БАКАЛАВРИ ДАРАЖАСИ ДИПЛОМИ

Фан бакалаври даражасининг дипломи – АССА талабаларига АССА ва Оксфорддаги Брукс бизнес-мактаби ўртасида бетакрор инновацион ҳамкорлик туфайли таклиф этиладиган эксклюзив даражадир.

ACCA (Дипломли сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси) – касбий бухгалтерларнинг бутунжаҳон ташкилотидир, у 208 000 аъзоси ва 503 000 талабаларни бутун карьераси давомида қўллаб-қувватлайди, ва 170 та давлатдаги 100 дан ортиқ офислар ва марказлардан иборат бўлган тармоғи орқали хизмат кўрсатади.

ACCA бутун жаҳон бўйлаб тажрибали, қобилиятли ва мақсадли, ҳамда бухгалтерлик ҳисоби, молия ва менежмент соҳасида етакчи бўлишга интилган кишилар учун бизнесга оид, биринчи даражали квалификацияларни таклиф этишга интилади. АССА обрўсининг замирида жаҳон даражасидаги бухгалтерлик ва молия квалификацияларини, иштирок этиш имкониятларини, турли-туманлик ва ҳалолликни таъминлашнинг 100 йилдан ортиқ тажрибаси ётади унинг азалий анъаналари эса бутун жаҳон бўйлаб турли аъзолари қўллаб-қувватлайиган замонавий фикрлаш билан тўлдирилади.

Ушбу даража бакалавр дипломига ва касбий квалификацияга қўйиладиган талабларни қондириш учун, Университет ва ACCA томонидан биргаликда ишлаб чиқилган. ACCA талабалари энди ACCA га киришда Оксфорднинг Брукс университети даражаси берилиши учун автоматик равишда рўйхатдан ўтади. Амалий билимлар модули ва амалий кўникмалар модули бўйича барча имтиҳонлар ва касбий этика модулини якунлаб, улар Оксфорднинг Брукс университетига RAP (тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси) ни тақдим этиши мумкин, у Университетнинг бизнес-мактаби ходимлари томонидан баҳоланади.

Ушбу ҳамкорлик АССА талабаларига:
• яна бир обрўли мукофотга эга бўлиш
• касбий ривожланиш/лавозимда кўтарилиш схемаси доирасида ўз ютуқлари тан олинишига эга бўлиш
• кейинги касбий ривожланиш учун «мустаҳкам пойдевор» яратиш имконини беради.

Оксфорд Брукс, диплом степени бакалавра наук по прикладному учету
Scroll to Top