ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

БИЗНИНГ УСТУНЛИКЛАРИМИЗ ВА СИФАТДАГИ ФАРҚИМИЗ

Ўзбекистонда ягона бўлган халқаро бир йиллик базавий таълим дастури - “International Foundation Diploma for Higher Education Study” (L3IFDHES), 150 йиллик афсонавий тарихига эга бўлган ОКСФОРД БРУКС университетига, бир ўқув йилини якунлагандан кейин бакалавр даражасига бевосита кириш имконини беради.
+
(Bangor University, Birmingham city University, Carroll University, Coventry University International Study Centre, CQ University Australia, University of Derby, Limerick Institute of Technology, Liverpool Hope University, National College of Ireland, ONCAMPUS GLOBAL – London South Bank University, University of Sunderland, University of Hull, Coventry University, Birkbeck, University of London, University of Central Lancashire (UK) and Wheelock College Boston, University of Rhode Island, California State, Monteray Bay (USA) ва бошқа олийгоҳлар каби, жаҳоннинг 71 дан ортиқ университетига ўқишга кириш имкониятлари.

1000 дан ортиқ талабалар ва халқаро сертификатланган ўқитувчилар таркиби билан, ACCA дастурлари бўйича 12 йилллик муваффақиятли таълим бериш тажрибасига эга.

ACCA нинг ўқув материалларининг аккредитацияланган нашриётчиси – BPP дан асл ўқув қўлланмалари, Буюк Британиядан етказиб берилади. АССА малакаси берилиши учун таълим бўйича BPP нинг ўқув материаллари ушбу соҳада улкан иш тажрибасига эга бўлган унинг ўз муаллифлари гуруҳи томонидан, ва имтиҳонларни муваффақиятли топшириш учун мўлжалланган ўқув қўлланмаларини яратиш учун нималар кераклигини аъло биладиган экспертлар томонидан ишлаб чиқилган.

Машғулотлар Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган, 1200 кв. метрдан ортиқ майдонли, замонавий, энг илғор технологияларга мувофиқ жиҳозланган, қўриқланадиган ва ўзининг бепул автомобиллар тўхташ жойига эга бўлган бинода ўтказилади. Бино “Oybek” метро бекатига ва бошқа ижтимоий транспорт турлари бекатларига бевосита яқин ерда жойлашган.

Талабаларнинг мустақил тайёрланиши учун жойлар + бепул ва юқори тезликдаги Wi-Fi (10mb/s) + чой, қаҳва, ширинликлар, мевалар чекланмаган миқдорда.

Йирик халқаро, хусусий ва давлат ташкилотларида амалиёт ўташ, ва кейинчалик нафақат Ўзбекистонда, балки ундан ташқарида ҳам ишга жойлашишда кўмаклашиш.

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйлаб, ҳам маҳаллий, ҳам чет эл талабаларга энг мақбул нархлар бўйича, юқори таълим бериш сифати билан, таълим бериш учун грантларни ва имтиёзли кредитларни олишда кўмаклашиш.

GRBS®

Scroll to Top