ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

ДАРАЖАНИ БАҲОЛАШ

Кўникма ва таълим тўғрисида баёнот

Кўникма ва таълим тўғрисида баёнотни тайёрлашда, сиз тўртта ҳар хил саволга жавоб беришингиз керак. Улардан иккитаси лойиҳангиз раҳбари билан учрашувларингиз билан бевосита боғлиқ:

Сиз лойиҳангиз раҳбари билан учрашувларда нимани ўргандингиз, жумладан, унга тақдим этган тақдимотингиз қандай?

Сиз лойиҳа устида ишлаш пайтида шахслараро мулоқот ва алоқа кўникмаларингизни қандай намоён қилдингиз?

Кўникма ва таълим тўғрисида баёнотни топшириш учун, сиз лойиҳа устида ишлаш пайтида сиз қилган хулосалар ва фикрлар, ва/ёки сиз амалга оширган ҳаракатлар ҳақида фикрлаш қобилиятингизни кўрсатишингиз керак. Сиз шунингдек, ўз кучли ва кучсиз томонларингизни билишингизнинг далил-исботларини тақдим этишингиз керак.

Сиз учта учрашувдан ҳар бирида нимага эришмоқчи эканлигингизни пухта ўйлаш жуда муҳим бўлади. Учрашув пайтида нималар юз бергани, ва мақсадингизга қандай эришилганини ўйлаб олиш ҳам муҳим. Учрашувдан кейин қайд қилиш, ёки шахсий кундалик юритиш сизга Кўникма ва таълим тўғрисида баё-нотингизда кейинги эҳтимолий фойдаланиш учун, тегишли контентни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Даража синфи (савияси) янгиланишини аниқлаш

Сиз олишингиз мумкин бўлган даражанинг савияси (синфи) қуйидагиларга асосланган бўлади:
• Сиз амалий кўникмалар бўйича имтиҳонда олган ўртача баҳо.
• Сиз ўз тадқиқот ва таҳлил лойиҳангиз учун олган баҳо.

Агар сизга «Корпоратив ва тадбиркорлик ҳуқуқи» (LW), «Унумдорликни бошқариш» (PM) ёки «Солиққа тортиш» (TX) курсларидан бири бўйича озод этиш имтиёзи берилган бўлса, ундан баҳо ололмайсиз, шунинг учун у балларингизнинг ўртача қийматини ҳисоблашга киритилмайди.

Масалан: ACCA нинг ўртача баҳоси 69 ва Лойиҳа бўйича B баҳоси бўлган талаба биринчи савия (синф) даражасидаги амалий бухгалтерлик ҳисоби бўйича фан бакалаври даражасини олади.

Қуйидаги жадвал Оксфорднинг Брукс университети даражанинг синфини (савиясини) қандай аниқлаш ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган.

Даражанинг савияси (синфлари) жадвали

АССА ўртача баллари Биринчи Юқори иккинчи Паст иккинчи Учинчи
68 ва ундан ортиқ
A, B, C
67
A, B
C
66
A
B, C
60-65
A, B, C
59
A, B
C
58
A
B, C
54-57
A, B, C
53
A, B
C
50-52
A, B, C
Scroll to Top