ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

ФАН БАКАЛАВРИ ДАРАЖАСИ БЎЙИЧА КВАЛИФИКАЦИЯ БЕРИЛМАСЛИГИ САБАБЛАРИ

Агар сизнинг даражага эга бўлиш ҳуқуқингиз бўлмаса, бу қуйидаги сабаблардан бири туфайли юз беради:

ACCA га амалий бухгалтерлик ҳисоби бўйича фан бакалаври даражаси киритилишидан аввал киргансиз

• 2000/2001 йилда даража берилиши дастури киритилганда, унга ҳуқуқи бўлган барча рўйхатдан ўтказилган талабалар 2001 йил ноябрь ойигача даража берилиши дастурида иштирок этиши лозим эди. Буни қилмаган ҳар қандай талаба, автоматик тарзда чиқариб юборилган.

• Агар сиз ACCA да рўйхатдан ўтган бўлсангиз, лекин дастурда иштирок этмаган бўлсангиз, ва сизга «Молиявий ҳисобот (FR) – Молиявий менеджмент (FM)» имтиҳонларини топшириш ҳали зарур бўлмаса, яъни сиз биринчи имтиҳонни топширишнинг илк санасидан ёки сизга ACCA нинг озод этиш имтиёзи биринчи берилиши санасидан ҳали 10 йил ўтмаган бўлса, илтимос, даража берилиши дастурида иштирок этиш учун ACCA Connect хизмати билан боғланинг.

Сиз ACCA да рўйхатдан ўтиш шаклингизда, Оксфорднинг Брукс университетида даража берилиши дастурига қўшилишни истамаганингизни кўрсатиб, белги қўйгансиз

• Агар сиз ҳали молиявий ҳисобот (FR), аудит ва суғурта (таъминот) (AA) ва молиявий менеджмент (FM) бўйича имтиҳон топширмаган бўлсангиз, сиз ACCA Connect хизмати билан боғланиб, яна фан бакалаври даражаси берилишида иштирок этишингиз мумкин. Агар сиз молиявий ҳисобот (FR), аудит ва суғурта (таъминот) (AA) ёки молиявий менеджмент (FM) бўйича ИСТАЛГАН имтиҳонни топширган бўлсангиз, афсуски, даража берилиши учун таълим дастурида иштирок этиш учун кеч бўлди. Агар сизда молиявий ҳисобот (FR) – молиявий менеджмент (FM) имтиҳонлари бўйича бирортасидан озод этиш имтиёзингиз бўлса, сиз улардан воз кечиш ва даражага ўз ҳуқуқингизни сақлаб қолиш учун ACCA Connect хизматига мурожаат қилишингиз мумкин. Бу Молиявий ҳисобот (FR) – Молиявий менеджмент (FM) бўйича асосий имтиҳонлардан исталган бирини топширишдан аввал қилиниши лозим – сиз ўз озод этиш имтиёзингиздан воз кечганингиздан кейин сиз бу қарорингизни ўзгартира олмайсиз.

Сиз инглиз тили бўйича маъқул квалификациясига эга эмассиз

• Агар сиз корпоратив ва тадбиркорлик ҳуқуқи (LW) бўйича имтиҳонни 2014 йил июнида ёки ундан аввал топширган бўлсангиз, бу маъқул исботи бўлади.

• Агар сиз корпоратив ва тадбиркорлик ҳуқуқи (LW) бўйича имтиҳонни 2014 йил июнигача топширмаган бўлсангиз, инглиз тили бўйича ўз билимингизни намойиш этиш учун муқобил усулларни топиш учун, қуйидаги pdf ҳужжатига қаранг.

• Агар сиз 10 йилдан узоқроқ аввалги квалификацияга асосланган «Амалий билимлар» ва «Амалий кўникмалар» имтиҳонлари бўйича бирор-бир имтиҳондан озод этилган бўлсангиз, даража берилиши дастурида иштирок этиш учун барча озод этиш имтиёзларидан воз кечишингиз керак.

Сиз ACCA да 10 йилдан узоқроқ рўйхатдан ўтгансиз

Амалий бухгалтерлик ҳисоби бўйича фан бакалаври даражаси талаба имтиҳонни биринчи топшириши ёки ACCA да биринчи озод этиш имтиёзи берилиши санасидан бошлаб, 10 йил муддатга эга бўлади. Агар сиз учун бу муддат тугаган бўлса, бизда даража олиш ҳуқуқига эга эмаслигингизни афсус билан билдирамиз.

Агар сизда фан бакалаври даражаси берилиши ҳуқуқингиз бор-йўқлигини билмоқчи бўлсангиз, ACCA Connect хизмати билан боғланинг. Илтимос, ҳар қандай ёзишмада ACCA даги рўйхат рақамингизни қўйинг.

Scroll to Top