ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

ФАН БАКАЛАВРИ ДАРАЖАСИ МУВАФФАҚИЯТЛИ БЕРИЛИШИНИ НИШОНЛАШ

Агар мен уни топширсам, нима бўлади?

Сизга, одатда, натижалар кўрсатилган хат олинганидан кейин уч ой ичида сертификат берилади, ва сизга ютуғингизни нишонлаш учун битирув маросимида иштирок этиш таклиф этилади. Талабалар ўз баҳолари қайдномасини ҳам сўраб олиши мумкин.

Битирув маросими

Оксфорднинг Брукс университетининг битирув маросими – ам академик таълим мукофотини жамоавий тан олиш, ҳам айрим шахсларнинг ва бутун университетнинг ютуқларини нишонлашдир. Маросим Оксфорднинг Брукс университетининг ректори ёки унинг вакили раислигида ўтказилади, ва унда АССА ходимлари ва VIP-меҳмонлар иштирок этади.

Сизни Оксфорднинг Брукс университетида, Оксфордда ёки унинг энг яқин минтақавий марказида бўлиб ўтадиган амалий бухгалтерлик ҳисоби бўйича фан бакалаври дипломини топшириш маросимига таклиф этишади – ҳозирги пайтда уни Дубаи ёки Малайзияда ўтказиш таклиф этилади. Маросимдан кейин меҳмон кутиш маросими ўтказилади, унга барча битирувчилар ва меҳмонлар таклиф этилади.

Бу талабалар ва уларнинг оилалари учун ўзгача кундир, Оксфорднинг Брукс университети ва АССА сизнинг академик таълим ютуқларингиз нишонланишини мамнуният билан кутади.

Амалий бугалтерлик ҳисоби бўйича бакалаврлар учун мукофотлар

Амалий бухгалтерлик ҳисоби бўйича бакалавриатнинг барча талабалари тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси учун аризаларни тақдим этишнинг ҳар бир сессиясида битта мукофот олиш ҳуқуқига эга бўлади. Муқобил сессияларда бериладиган мукофотлар:

• Мэтью Сайкс номли мемориал мукофот – сессиядаги энг яхши тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси учун 150
фунт
• Саймон Уильямс мукофоти – сессиядаги энг яхши тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси учун 150 фунт.

Энг яхши тадқиқот ва таҳлил лойиҳалари лойиҳани баҳоловчилар томонидан кўрсатилади, дастур директори томонидан кўриб чиқилади, лойиҳанинг ташқи имтиҳон олувчиси томонидан якуний қарор қабул қилинади ва тасдиқланади.

Мукофотни топшириш, имкони бўлганда, ғолиб талабаларга диплом топшириш маросимида бўлиб ўтади.

Битирувчилар

Оксфорднинг Брукс университети битирувчиси сифатида, сиз автоматик тарзда жаҳоннинг 150 дан ортиқ давлатларида яшайдиган ва ишлайдиган 130 000 дан ортиқ битирувчилардан иборат бўлган турли-туман тармоқнинг бир қисмига айланасиз.

Агар сизда умуман фан бакалаври даражасига ёки тадқиқот ва таҳлил лойиҳасига тегишли бўлган, ушбу веб-саҳифада ёки бакалавр даражаси бўйича маълумот тўпламида жавоб бериш мумкин бўлмаган саволингиз бўлса, Оксфорднинг Брукс университетидаги ACCA офисига мурожаат қилинг.

ACCA офиси

Оксфорднинг Брукс университети Бизнес-мактаби, Оксфорднинг Брукс университети, Хэдингтон Кампус Джипси Лейн, Оксфорд Ox3 0BP United Kingdom
Email: acca@brookes.ac.uk
Тел.: +44 (0) 1865 485702
Факс: +44 (0) 1865 485802

Scroll to Top