ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ БАЗА

  • Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 173-сон Қарори иловаси 7- пунктига асосан, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни ностификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) қуйидаги ҳолларда оширилади: Халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500-талик рўйҳатга киритилган ташкилотларнинг дипломини олганда (5-чи банд)

Боғланиш: http://lex.uz/ru/docs/3156609

  • Оксфорд Брукс Университети бутун жаҳон ТОП-500 энг обрўли университетларига киради. Батафсил маълумот учун қуйидаги PDF шаклидаги файлни юклаб олинг

Юклаб олинг: QS World Universities Ranking

  • Аудиторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирининг 119-сон буйруғи иловасининг 2-бобига асосан халқаро бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатга ACCA эга бўлган аудиторлар халқаро аудиторлар малака ошириш жараёнидан ўтиши мумкин. 3- бобига асосан аккредитация олган Нодавлат Таълим Муассасаларда халқаро бухгалтерия стандартлари бўйича ACCA дипломи алоҳида аҳамиятга эга

Боғланиш: http://lex.uz/ru/docs/3344761

  • Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-327сон Қарори 5-бобига кўра банк- молия фаолияти сохасидаги кадрларни тайёрлаш,қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш белгиланган. Шунга кўра банкғмолия сохосидаги кадрларни тайёрлаш муҳим масала ҳисобланади

Боғланиш: http://lex.uz/ru/docs/3342348

  • Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ПФ-4947-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 1-иловаси, 3- бўлим, 3.1. бобига кўра, халқаро иқтисодий ҳамкорликни яняда ривожлантириш, жумладан етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш мақсади белгиланган. Шунга кўра ҳалқаро стандартларга мос равишда иқтисодий соҳа мутахассислари таълим олиши аҳамиятга эга.  

Боғланиш: http://lex.uz/ru/docs/3107036

Scroll to Top