ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

ТОВЛАМАЧИЛИК ВА ПЛАГИАТ ШАКЛЛАРИ

Бошқа кишиларнинг ишларини ўз иши сифатида тақдим этиш

Бошқа кишиларнинг ишларини, улар билган ёки билмаган ҳолда, ўз иши деб тақдим этиш. Буларга имтиҳонда бошқалардан кўчириш; имтиҳонда қайдлар ёки рухсат этилмаган материаллардан фойдаланиш; бошқа киши томонидан топшириш – имтиҳонни бошқа шахс номидан топшириш ёки талаба бўлиш мақсадида бошқа киши сифатида ўзини тақдим этиш, ёки бошқа шахсга сизнинг номингиздан аттестациядан ўтиш, ёки ўзини сиз деб кўрсатиш юзасидан рухсат бериш киради.

Плагиат

Плагиат – бошқа кишининг фикрлари, асарлари ёки кашфиётларини ўз маҳсули каби қабул қилиб ишлатиш ёки улардан фойдаланиш. Плагиатга йўл қўймаслик учун, сиз ҳар қандай манбадан олинган цитаталар аниқ белгиланиб, манбаи кўрсатилганлиги ва ишингиз матнида учрайдиган жойларида, стандарт ҳаволалар белгиларидан бирини қўллаб кўрсатилганлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Кутубхонада ишингизда ҳаволаларни қандай қилиб тўғри кўрсатиш кераклиги ҳақидаги буклет бор, ўқитувчингиз ҳам сизга ёрдам бериши мумкин. Агар сиз матнда цитаталарнинг аслини тўлиқ кўрсат-маган бўлсангиз, Сизнинг ишингиз, эссе ёки диссертациянгиз охирида адабиётлар рўйхатида манбаларни санаб ўтиш етарли бўлмайди. Шунингдек, агар манбаи тегишли тарзда кўрсатилмагани учун, бу иборалар сизнинг ишингиз эканлигига ўхшаш тасаввур ҳосил бўладиган ҳолда, баъзи сўзлар ва ибораларни ўзгартириш ёки уларнинг гапдаги тартибини ўзгартириш мумкин эмас.

Тил бириктириш

Тил бириктириш тақиқланади, ёзма йўл-йўриқларда баҳоланадиган иш биргаликда бажарилиши ва биттадан ортиқ талабанинг иши сифатида тақдим этилиши мумкинлиги кўрсатилган ҳолатлар бундан истисно. Сиз биргаликда ишни яратиш, ёки бошқа талабанинг ишидан нусха олиш ёки унинг ишини олиш ёки бериш учун, бошқа шахслар билан тил бириктиришингиз, ёки ишингизнинг барчаси ёки бир қисмидан нусха олиниши мумкин, деган оқилона тахминингиз мавжуд бўлса, ўз ишингизни бошқа талабага беришингиз мумкин эмас.

Ишнинг такрорланиши

Ишни такрорлаш – аввал академик фан бўйича иш сифатида тақдим этилган ишга айнан ўхшаш ёки умуман олганда ўхшаш бўлган ишни, ундан аввалги тақдим этилишини тасдиқламаган ҳолда, баҳолаш учун тақдим этиш.

Қалбакилаштириш

Қалбакилаштириш – маълумотни ўйлаб чиқариш, ўзгартириш, исталган бошқа манбадан нусха олиш ёки уларни ҳалол бўлмаган бошқа усуллар билан олиш, ёки цитаталар ва/ёки ҳаволаларни ўйлаб чиқариш.

Ишни буюртма асосида ёзиш хизмати

Ишни буюртма асосида ёзиш хизмати фойдаланувчи учун материалларни тўлов эвазига ёки бошқа манфаатдорлик эвазига яратиб берувчи ҳар қандай сервис хизматидан фойдаланишни ўз ичига олади. Университет ҳар қандай ёзма хизмат кўрсатиш шакли учун берилган ҳар қандай сўровни, яратилган материал кейин қандай фойдаланишидан қатъи назар, товламачилик шакли сифатида, демакки, Талабалар ҳаракатларига оид қоидаларга мувофиқ, ҳуқуқбузарлик сифатида талқин этиши мумкин.

Булар ишингизнинг исталган қисми (якуний баҳолашни шакллантирувчи ёки берувчи исталган қисми, ёки баҳолашнинг бирор-бир шакли билан ёки дастурингизнинг фан элементи билан боғлиқ бўлмаган иш) учун исталган сўровни ўз ичига олади, бу ишларга эссе ва диссертациялар (жумладан хомаки режалар ва иш йўналишлари, қоидалар), ҳисоботлар, имтиҳонлар бўйича қайдлар, таклифлар, плакатлар, тақдимотлар, мавжуд ишни таҳрир қилиш ёки яхшилаш, статистика хғизматлари ва ҳисоблаш хизматлари, шу жумладан дастурни ва кодни ишлаб чиқиш киради, лекин булар билан чекланмайди.

Scroll to Top