ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

ФАН БАКАЛАВРИ ҚАНДАЙ БАҲОЛАНАДИ?

Сиз молиявий ҳисобот (FR), аудит ва суғурта (таъминот) (AA) ва молиявий менеджмент (FM) бўйича имтиҳонларни топширганингиздан кейин, тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси (RAP) Оксфорднинг Брукс университетининг фан бакалаври даражасининг якуний компоненти бўлади.

У иккита алоҳида ҳужжатдан иборат; 7500 сўз ҳажмида Тадқиқот тўғрисида ҳисобот, ва 2000 сўз ҳажмида Кўникма ва таълим тўғрисида баёнот. RAP бўйича, ва молиявий ҳисобот (FR), аудит ва суғурта (таъминот) (AA) ва молиявий менеджмент (FM) бўйича имтиҳонлардаги баҳоларингиз сизга берилиши мумкин бўлган даражанинг савиясини кўрсатади.

Тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси (RAP)

Тадқиқот ва таҳлил лойиҳангиз учун тўғри мавзуни танлаш фан бакалаври даражаси берилиши учун муҳим элемент ҳисобланади.

Тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини топшириш учун Сиз ҳам Тадқиқот тўғрисида ҳисоботни, ҳам Кўникма ва таълим тўғрисида баёнотни топширишингиз керак. Агар сиз Тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини тақдим этишнинг айнан бир даври мобайнида иккала компонентни алоҳида топширмасангиз, Лойиҳа бўйича «Топширилмаган» баҳосини оласиз.

Сиз тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини топширишга уч марта уринишингиз мумкин. Афсуски, агар сиз тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини учта алоҳида уриниш давомида топширмасангиз, сиз Оксфорднинг Брукс университетида фан бакалаври даражасини олиш ҳуқуқига эга бўлмайсиз. Сиз бир мавзуда лойиҳани уч марта, ёки учта ҳар хил тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини топшириш учун тақдим этишингиз мумкинлигига эътибор беринг.

Сиз лойиҳани 10 йил муддат ичида такрорий тақдим этишингиз керак бўлади.

Сизга Тадқиқот тўғрисида ҳисобот натижалари учун учта «Топширилган» (A, B ёки C) баҳоларидан бири ёки «Топширилмаган» (F) баҳоси берилади. Сизга Кўникма ва таълим тўғрисида баёнотни бажариш учун «Топширилган» баҳоси ёки «Топширилмаган» баҳоси берилади.

Агар сиз тадқиқот тўғрисида ҳисобот учун учта баҳодан бирини ва билим ва кўникмалар бўйича имтиҳонни топшириш учун баҳони олсангиз, сизга тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси бўйича баҳо берилади. Сиз Тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси учун учта баҳодан бирини олганингиздан кейин, сиз кейинги лойиҳани тақдим эта олмайсиз.

Агар сизга Тадқиқот тўғрисида ҳисобот бўйича «Топширилмаган» баҳоси, ёки Кўникма ва таълим тўғрисида баёнот бўйича «Топширилмаган» баҳоси қўйилса, сиз Тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси бўйича «Топширилмаган» баҳосини оласиз. Агар сиз биринчи тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси учун «Топширилмаган» баҳосини олсангиз, сиз лойиҳани яна икки марта тақдим этишингиз рухсат этилади.

Тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси (RAP)

Кўникма ва таълим тўғрисида баёнотни тайёрлаш пайтида сиз тўртта саволга жавоб беришингиз керак.

Даража савияси (синфи) қандай ҳисобланади?
Оксфорднинг Брукс университети томонидан бериладиган даража савияси (синфи), бир қатор омилларга боғлиқдир.

Scroll to Top