ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

Халқаро асосий тайёргарлик йили

Малака номи, Баллар, Модуллар

Олий маълумот бўйича 3-даража халқаро базавий таълим дипломи 120 балл.

Малака берилиши учун таълимнинг умумий вақти: 1,200 соат

Ўқитувчи билан таълим олиш соатлари: 663

Номзодлар Олий маълумот бўйича 3-даража халқаро базавий таълим дипломи сертификатини олиш учун барча асосий модулларни ва танлов асосида иккита модулни топшириши лозим.

 

Асосий модуллар

Инглиз тили бўйича кўникмаларни ривожлантириш Инглиз тили бўйича кенгайтирилган кўникмалар Академик мақсадлар учун инглиз тили Таълим олиш ва мулоқот кўникмалари
(TQT: 300 соат / 30 балл)
(TQT: 200 соат / 20 балл)
(TQT: 100 соат / 10 балл)
(TQT: 200 соат / 20 балл)
Маданиятга оид билимлар таълими
Базавий математика ўқитиш
(TQT: 100 соат / 10 балл)
(TQT: 100 соат / 10 балл)

Олий молия таълими бўйича модуллар

Бухгалтерлик ҳисоби ва иқтисодиётга кириш Олий математика
(TQT: 100 соат / 10 балл)
(TQT: 100 соат / 10 балл)

GRBS- NCC Education бутунжахон халкаро ташкилоти билан минтакавий ва стратегик ҳамкорликда Ўзбекистонда бир йиллик Халқаро базавий таълимни киритади 

GRBS нинг Ўзбекистондаги стратегик ҳамкори – NCC Education – энг кўп танланадиган ташкилот, ва Буюк Британиядаги таълимнинг глобал даражадаги етказиб берувчиси. Биз талабаларга даража берилиши дастурларида бевосита иштирок этиш имконини таклиф этамиз. Биз талабаларимизга қўшимча даража олиш имконини таклиф этиш учун, Буюк  Британиядаги ҳамкор-университетлар билан, шу жумладан Оксфорд Брукс университети билан ишлаймиз. NCC Education шунингдек Буюк Британия, Австралия, Канада, АҚШ, Сингапур, Швейцария ва Хитой каби еттита давлатда 71 дан ортиқ университетлар билан ҳамкорлик қилади.

Ҳукумат ва саноат томонидан тан олиниши

NCC Education қуйидаги давлат ва саноат органлари томонидан тан олинган:

Ofqual

Ҳамкор – NCC Education,  Малака берилиши ва имтиҳонларни бошқариш идораси (Ofqual) томонидан Буюк Британия малака даражалари берилиши учун сифатига кўра энг кўп танланадиган ташкилот сифатида тан олинган. Идора барча талабалар энг  юксак даражада таълим олишини кафолатлаш учун, Англияда малака берилиши, имтиҳонлар ва аттестация ўтказилишини бошқаради ва назорат қилади. Ofqual томонидан аккредитацияланган малака даражалари тўғрисида батафсил маълумотни Аккредитацияланган малака даражаларининг Миллий ахборот базасида (NDAQ) топиш мумкин.

Таълим департаменти

Ҳамкор – NCC Education Таълим департаменти томонидан ва  Бизнес-инновациялар ва кўникмалар Департаменти томонидан 2000 йилги Таълим ва кўникмалар тўғрисида Қонуннинг 96-моддаси ва 97-моддасига мувофиқ олий маълумот малака даражаларини берувчи энг кўп танланадиган ташкилот сифатида тан олинган.

Буюк Британияда тан олиниши

Буюк Британия органлари томонидан бошқариладиган малака даражаларимиз,  Буюк Британиянинг электрон ўқитиш тизими (компьютер асосида малака берилиши учун) ва Бошқариш Кенгаши (бизнес-малака берилиши учун) томонидан қўллаб-қувватланади.

Нима учун бизнинг бир йиллик Халқаро базавий таълимимиз танланади?

Олий маълумот бўйича 3-даража халқаро базавий таълим дипломи (L3IFDHES) чет тили сифатида инглиз тилини ўрганган, инглиз тилида ўрганиладиган ва баҳоланадиган олий таълим малака даражаси берилишини истаган шахслар учун мўлжалланган.

Олий маълумот бўйича 3-даража халқаро базавий таълим дипломимиз:

  • Ofqual томонидан Бошқариладиган малака даражалари Регламентига мувофиқ тартибга солинади.
  • Унинг сифати кафолатланган, ҳамда Буюк Британияда ва бутун жаҳон бўйлаб ўзини аъло намоён қилган.
  • Университетга тайёрланиш учун юқори баҳоланадиган малака даражаси, номзодларга асосий ўрганиладиган таълим кўникмалари, маданиятга оид билимлар билан бирга, инглиз тили бўйича (ҳам умумий, ҳам академик йўналишда) билимларини, ва математикани тушунишини намойиш этиш, шунингдек бизнес ва иқтисодиётнинг асосий концепцияларини (бизнес бўйича факультативлар) ёки компьютер дастурлаштириш кўникмаларини (компьютер билимлари бўйича факультативлар) намойиш этиш имконини беради.
  • Олий маълумот бўйича халқаро базавий таълим дипломи бўйича ўқув режаси ва баҳолаш усуллари 16-19 ёшдаги ўқувчилар учун ҳам, катта ёшли талабалар учун ҳам мос келади.
  • Буюк Британияда ҳам, бошқа давлатларда ҳам кўп университетлар томонидан тан олинган ва юксак баҳоланган. Буюк Британияда ва чет элда 71 дан ортиқ университетларда таълим олиш учун ўқиш йўналишлари мавжуд.
Scroll to Top