ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

Амалиёт ва ишга жойлашиш

Ҳозирги пайтда ёшларнинг бандлиги ва ишга жойлашуви масалалари алоҳида аҳамият касб этади, чунки истиқболли вакант иш ўринлари юзасидан рақобат кучайиб бориши билан бирга, кўп кадрларнинг савияси пастлиги шароитида,  халқаро тан олинган малакасига ва амалий билим тажрибасига эга бўлган мутахассислар етишмайди.

Шу сабабли, Ўзбекистондаги GRBS карьера маркази ўз талабаларини ҳам давлат, ҳам тижорат ташкилотларида юқори иш ҳақи бўлган иш ўринларига жойлаштириш юзасидан кўмаклашади.

GRBS карьера марказида биз:  

  1. талабаларнинг амалиёт ўташини ташкил этиш масалаларини ҳал этишда ёрдам берамиз;
  2. ўз талабаларимизнинг вақтинча бандлиги ва ишга жойлашувига кўмаклашамиз;
  3. иш берувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, ривожлантирамиз;
  4. бошқа олийгоҳлар, нотижорат ҳамкорлар, минтақавий ва маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда фаолият юритамиз
Scroll to Top