ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

ЛОЙИҲА РАҲБАРИНИНГ РОЛИ

Оксфорднинг Брукс университетининг бакалавриат дастурининг талабларидан бири шуки, талабаларда тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини якунлаш учун уларни қўллаб-қувватлайдиган ва йўналтирадиган лойиҳа раҳбари бўлиши лозим.

Сизнинг Лойиҳа раҳбарингиз сизга Лойиҳа бўйича фаолиятингиз давомида сизга маслаҳат ва фикрларни тақдим этиб, Тадқиқот ва таҳлил лойиҳангизни тайёрлашда ёрдам беради. Оксфорднинг Брукс университети шунингдек ундан лойиҳангиз раҳбари бўлганлигини, ва сизнинг тадқиқот ва таҳлил лойиҳангиз – ўз ишингиз эканлигини тасдиқлашини сўрайди.

Эътибор беринг: раҳбарлик – сизнинг шартнома бўйича ижрочи сифатида ишлайдиган рўйхатга олинган шахсий лойиҳа раҳбарингиз томонидан кўрсатиладиган хизмат. Кўпчилик лойиҳа раҳбарлари бу хизматни кўрсатиш учун ҳақ олади. Бу ҳақ 500 фунт стерлинггача бўлиши мумкин.

Оксфорднинг Брукс университети лойиҳангиз раҳбари билан ҳар бири одатда 30 дақиқага яқин давом этадиган камида учта учрашув бўлишини талаб қилади. Агар лойиҳангиз раҳбари рози бўлса, сиз қўшимча ёки узоқроқ учрашувларни ўтказишингиз мумкин, лекин сиз бу ҳақда тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси устида иш бошлашдан аввал келишиб олишингиз лозим.

Лойиҳа раҳбари билан учрашувлар нафақат яхши тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини тайёрлаш учун шарт бўлган режалаштириш ва тадқиқотга, балки тинглаш, сўраш ва ўз натижаларини тақдим этиш кўникмаларини ривожлантириш имконига қаратилиши керак. Оксфорднинг Брукс университети сиз ҳар бир учрашувни режалаштиришга, қаралиши лозим бўлган масалаларни тайёрлашни киритишингиз шарт, улар сиз учун мақбул вақтда кўриб чиқилиши мумкин, деб ҳисоблайди. Асосий масалаларга эътибор қаратинг ва учрашувнинг керакли натижаларини белгиланг. Тадқиқот тўғрисида ҳисоботингизни ривожлантириш учун керакли ҳаракатларни ёзиб олиш, ва Кўникма ва таълим тўғрисида баёнот учун фикрларингизга ҳисса қўшиш учун, қайдлар қилиб боринг.

2015 йил июнидан барча лойиҳалар раҳбарлари маъқулланган раҳбарлик онлайн-курсини муваффақи-ятли ўтиши, ва амалий бухгалтерлик ҳисоби бўйича фан бакалаври даражасини олиш учун маъқуллан-ган раҳбарлар сифатида Оксфорднинг Брукс университети веб-сайтида рўйхатдан ўтиши лозим.

Аввалги курсни ўтган лойиҳа раҳбарлари, Оксфорднинг Брукс университети маъқуллаган ҳолда, янги маълумот базасига ўтказилади.

Лойиҳа раҳбарини танлаш

Сиз лойиҳангиз раҳбари бўладиган шахсни топиш, ва у билан учта учрашувни белгилаш учун масъул бўласиз. Оксфорднинг Брукс университети сизга лойиҳа раҳбарини тақдим эта олмайди, лекин Оксфорднинг Брукс университети уларнинг ичидан сиз ўз лойиҳангиз раҳбарини танлашингиз керак бўлган шахсларнинг учта тоифасини белгилаб берди,.

Сиз танлайдиган шахс қуйидагилардан бири бўлиши керак:

• Коллеждаги ёки университетдаги устозингиз
• Ишдаги сиздан катта бўлган ҳамкасабангиз, масалан, сиздан юқори турувчи бошлиғингиз
• Квалифицияга эга бўлган дипломли ва сертификат олган бухгалтер

Агар сиз бу учта тоифадан бирортасига кирмайдиган шахсни бўлғуси лойиҳа раҳбари сифатида белгилаган бўлсангиз, сиз Оксфорднинг Брукс университетида ACCA офиси билан боғланиб, сиз таклиф этган лойиҳа раҳбарининг резюме нусхасини тасдиқлаш учун тақдим этишингиз керак.

Агар таклиф этилган лойиҳа раҳбари тан олинган касбий орган ёки институтнинг аъзоси бўлса, ва/ёки даражага эквивалент бўлган ва тан олинган квалификацияга эга бўлса, тасдиқлаш амалга оширилса керак.

Лойиҳа раҳбарининг фазилатлари

Оксфорднинг Брукс университети самарали лойиҳа раҳбарининг қуйидаги фазилатларини белгилаган. Сиз ўз лойиҳангиз раҳбарини танлаш пайтида бу фазилатлар рўйхати устида ўйлаб кўришингиз мумкин:
• У билан учрашиш осон, талабага муваффақият қозонишда ёрдам беришга ҳақиқий манфаатдор
бўлади
• Тинглайди ва фаол тарзда саволларни беради
• Махфийликни ҳурмат қилади, ва атрофидагиларнинг ишончини қозонган
• Тадқиқот натижасида юзага келадиган ғоялар ва муаммоларни тўлиқ ўрганиш учун аниқ ва тушунарли
ҳаракат қилади
• Ўтказиладиган тадқиқотлар ҳақида ижобий ва конструктив фикрлар беради
• Самарали мулоқот бўйича муаммолар ва муҳокамалар
• Кўмакни таклиф этади ва илҳомлантиради
• Талабага ўз мақсадларига эришишга ёрдам беради
• Талабага тўғри саволларни беришга, тизимли фикр юритишга, тегишли бағолаш усулларини қў
ллашни ўрганишга, ҳамда олинган натижаларни таҳлил қилиш ва талқин этишга ёрдам беради
• Нейтрал ва қораламайдиган киши бўлиб қолади
• Батафсил раҳбарликни амалга оширади, лекин талабанинг ўзи қарорни қабул қилишини
кафолатлайди
• Билими кўп ва уқувли
• Техникавий жиҳатларнинг моҳиятини тушунади, лекин бир фан бўйича эксперт бўлмайди
• Реклама қилинган ва мақтовлар олган

Кўникма ва таълим тўғрисида баёнот

Кўникма ва таълим тўғрисида баёнотни (SLS) тайёрлашда, сиз тўртта ҳар хил саволга жавоб беришингиз керак. Улардан иккитаси лойиҳангиз раҳбари билан учрашувларингиз билан бевосита боғлиқ:

Сиз лойиҳангиз раҳбари билан учрашувларда нимани ўргандингиз, жумладан, унга тақдим этган тақдимотингиз қандай?

Сиз лойиҳа устида ишлаш пайтида шахслараро мулоқот ва алоқа кўникмаларингизни қандай намоён қилдингиз?

Кўникма ва таълим тўғрисида баёнотни топшириш учун, сиз лойиҳа устида ишлаш пайтида сиз қилган хулосалар ва фикрлар, ва/ёки сиз амалга оширган ҳаракатлар ҳақида фикрлаш қобилиятингизни кўрсатишингиз керак. Сиз шунингдек, ўз кучли ва кучсиз томонларингизни билишингизнинг далил-исботларини тақдим этишингиз керак.

Сиз учта учрашувдан ҳар бирида нимага эришмоқчи эканлигингизни пухта ўйлаш жуда муҳим бўлади. Учрашув пайтида нималар юз бергани, ва мақсадингизга қандай эришилганини ўйлаб олиш ҳам муҳим. Учрашувдан кейин қайд қилиш, ёки шахсий фикрлар кундалигини юритиш сизга Кўникма ва таълим тўғрисида баёнотингизда кейинги эҳтимолий фойдаланиш учун, тегишли контентни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Scroll to Top