ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

ДАРАЖА БИЛАН КВАЛИФИКАЦИЯ ОЛИШ

Оксфорднинг Брукс университетида амалий бухгалтерлик ҳисоби бўйича фан бакалаври даражасининг дипломини олиш учун, сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз лозим:

• Оксфорднинг Брукс университетида рўйхатдан ўтиш, яъни дастурга фан бакалаври дараажсини олиш учун курсни киритиш

• Инглиз тилидаги тан олинган малака сертификати ва баҳолаш қайдномасига эга бўлиш (мавжуд бўлса), улар Молиявий ҳисобот (FR), Аудит ва суғурта (таъминот) (AA) ёки Молиявий менеджмент (FM) курсларини топширишдан аввал ACCA га топширилиши ва маъқулланиши лозим. Қўшимча маълумот олиш учун, куйдаги манбага киринг: https://www.accaglobal.com/gb/en/student/exam-entry-and-administration/oxford-brookes-bsc-hons-in-applied-accounting/eligibility-for-the-oxford-brookesbsc.html

• «Молиявий ҳисобот» (FR), «Аудит ва суғурта (таъминот)» (AA) ва «Молиявий менеджмент» (FM) имтиҳонларини топшириш, ва «Амалий билим» ва «Амалий кўникмалар» бўйича бошқа имтиҳонларни имтиҳон ёки имтиёзли озод бўлиш йўли билан топшириш. Талабалар амалий билимлар ва амалий кўникмалар бўйича барча тўққизта имтиҳонни, талаба даража дипломини олмоқчи бўлган аризаларни бериш даври бошланишидан камида икки ой аввал муваффақиятли топшириши лозимлигини унутманг.

• ACCA нинг этика ва касбий кўникмалар бўйича модулини тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини тақдим этиш саналарига мувофиқ якунлаш.

• Тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини якунлаш ва Оксфорднинг Брукс университетига тақдим этиш.

Агар сиз квалификация асосида 10 йилдан ортиқ муддат аввал амалий билимлар ва амалий кўникмалар бўйича исталган имтиҳондан озод этилган бўлсангиз, сиз даражага эга бўлиш дастурида иштирок этиш учун барча озод этиш имтиёзларидан воз кечишингиз керак.

Даража сизнинг ACCA да биринчи имтиҳонингиз ёки биринчи озод этиш имтиёзингиз санасидан бошлаб 10 йил ичида якунланиши ва берилиши лозим, акс ҳолда сизнинг ҳуқуқингиз бекор қилинади

Квалификация по степени
Scroll to Top