ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

RAP НИ ТАҚДИМ ЭТИШ

Тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини тақдим этиш ва такрорий тақдим этишнинг барчаси онлайн-рўйхатдан ўтиш бетида амалга оширилади. Сиз Интернетда ўз шахсий маълумотларингизни, ҳамда лойиҳангиз раҳбарининг маълумотини киритиб, тўловни амалга ошириб, ўз ҳужжатларингизни юклашингиз керак.

Сиз Оксфорднинг Брукс университетига ҳар қандай лойиҳани тақдим этиш учун тўловни амалга оширишингиз керак. Оксфорднинг Брукс университетида (RAP) тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини тақдим этиш қиймати 35 даври учун £ 300 ни ташкил этади (маъқулланиши шарти билан). 36 даври учун тўлов £ 300 ни ташкил этади (маъқулланиши шарти билан).

Кириш учун ҳавола лойиҳани тақдим этиш бетида кўрсатилган санада, Гринвич ҳисобида соат 12:00 да (кечаси) ёпилади. Агар сизда Тадқиқот ва таҳлил лойиҳангизни юклашда бирор-бир қийинчиликлар туғилса, илтимос, acca@brookes.ac.uk электрон почтаси орқали Оксфорднинг Брукс университетидаги ACCA офиси билан боғланинг.

Илтимос, чоп этилган қоғоз нусхаларини юборманг, чунки улар қабул қилинмайди.

Сиз ўз Тадқиқот ва таҳлил лойиҳангизни барча асосий файллар форматларида юклашингиз мумкин, тафсилотларига қуйида қаранг. Сиз ўз Тадқиқот тўғрисида ҳисобот, ва Кўникма ва таълим тўғрисида баёнот, Иловалар ва Ҳаволалар рўйхати учун алоҳида файлларни юклашингиз лозим; уларнинг ҳаммаси тўловингиз билан биргаликда тақдим этилади.

ИЛТИМОС, ЭЪТИБОР БЕРИНГ

Сиз, агар ҳозирги пайтда ACCA да рўйхатдан ўтишдан чиқариб юборилган бўлсангиз, тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини (RAP) тақдим эта олмайсиз. Агар сиз уни тақдим этмоқчи бўлсангиз, сиз энг аввалги лойиҳанинг олиниши санасидан бир ой аввалроқ қайта рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилишингиз лозим.

Шунингдек, ҳозирги пайтда шартли озод этиш имтиёзларига эга бўлган талабалар ҳам RAP ни тақдим этиш ҳуқуқи йўқлигига эътибор беринг.

Агар сизда Оксфорднинг Брукс университети даражаси берилишида иштирок этиш ҳуқуқингиз ва мақомингиз юзасидан бирор-бир саволлар бўлса, биз билан acca@brookes.ac.uk манзили орқали боғланинг.

RAP лойиҳангизни юклаш учун мақбул файл форматлари

Шакл Тасвир
.doc
Word 97 era
.docx
Word 2000+ era
.rtf
Rich text format – масалан, WordPad да қўлланади
.txt
Plain text
.wpd
WordPerfect
.odt
penOffice / LibreOffice
.pdf
PDF файл – фақат иловалар учун рухсат этилган
.xls
Excel - барча версиялари - фақат иловалар учун рухсат этилган
.ppt
PowerPoint - барча версиялари - фақат иловалар учун рухсат этилган

Эътибор беринг: сиз Оксфорднинг Брукс университетига тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини тақдим этишдан камида икки ой аввал амалий билимлар ва амалий кўникмалар бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширишингиз, ҳамда этика ва касбий кўникмалар модулини якунлашингиз керак.

8 ва 15-мавзулар бўйича янги талаблар: 2017 йил ноябрь (35-даври) ва 2018 йил май ойи (36-давр)

8-мавзу ёки 15-мавзу бўйича лойиҳани 2017 йил ноябрида, ёки 2018 йил май ойида тақдим этадиган барча талабалар, тармоқ классификация стандарти (ICB) асосида маълум тармоқ ташкилотларидан фойдаланиши ШАРТ.

Scroll to Top