ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

КИРИШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР

Амалий бухгалтерлик ҳисоби бўйича фан бакалаври даражаси талабаларни касбий бухгалтер карьерасига тайёрлаш, ва уларни ташкилотлари, жамоалари ва жамият фаолиятига кўпроқ ҳисса киритишга тайёрлаш учун мўлжалланган. Буларга талабаларнинг ўқув дастурларига корпорацияларда касбий таълим киритилиши ҳисобига, ҳамда касбий имтиҳонлар натижасида олинган билим ва кўникмаларни кенгайтириш ва ошириш йўли билан эришилади.

Амалий бухгалтерлик ҳисоби бўйича фан бакалаври даражасига кириш учун қўйиладиган талаблар ўз ўқишга оид қобилиятини исботлаган, математика ва инглиз тили бўйича кўникмаларининг барқарор асосини намойиш эта оладиган эҳтимолий талабаларни қабул қилиш учун белгилаган.

Ёшига оид талаблар

Номзодлар ўқув йили бошланиши пайтида 17 ёшдан кичик бўлмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қўйиладиган умумий талаблар

Номзодлар кенг фан доирасини ўрганиши, ва Ўзбекистонда тўлиқ ўрта маълумот аттестатига эквивалент бўлган таълим тўғрисида аттестатга (лицей, коллеж) ёки мактабнинг 11-синфини тугатганлиги тўғрисида аттестатга (мактаб аттестати) эга бўлиши лозим.

Чет эл фуқароларига қўйиладиган умумий талаблар

Номзодлар муваффақиятли тугалланган ўрта мактаб маълумотига эга бўлиши керак.

Инглиз тили бўйича талаблар*

Номзодлар:

• ACCA нинг Тошкентдаги GRBS ўқув марказида инглиз тили бўйича текширув тестини топшириши,
ёки 

•  IELTS score 4.5, ёки PTE Academic score 30, ёки TOEFL 32 балл баҳоси билан сертификатини бериш .

* Иккинчи йил охирида (ACCA TX cолиққа тортиш имтиҳонини топширишдан кейин) талабалар  PTE Academic score 50, ёки IELTS 6.0 (reading ва writing камида 6.0, listening ва speaking камида 5.5).

Математика бўйича талаблар

Номзодлар математика бўйича мақбул билим даражасига эга бўлиши лозим.

Буни ACCA нинг Тошкентдаги GRBS ўқув марказида математика бўйича кириш тестини топшириб, исботлаш мумкин.

МУҲИМ ИЗОҲ 1:

Агар GRBS да топширилган математика ва инглиз тили бўйича имтиҳонлар натижалари талаб этилганидан пастроқ бўлса, GRBS математика ва инглиз тили бўйича интенсив курс ўтишни тавсия этади.

МУҲИМ ИЗОҲ 2:

* Иккинчи йил охирида (ACCA TX cолиққа тортиш имтиҳонини топширишдан кейин) талабалар  PTE Academic score 50, ёки IELTS 6.0 (reading ва writing камида 6.0, listening ва speaking камида 5.5

Scroll to Top