ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

ҚОИДАЛАР

Оксфорд Брукс университетининг тадкикот ва таҳлил лоийхасига тегишли таёргарлик, тақдим этиш ва баҳолашга, ҳамда амалий бухгалтерлик ҳисоби бўйича фан бакалаври даражаси берилишига тегишли бўлган қоидалари сиз учун амал қилади.

Тенг имкониятлар

Бизнес факултети инклюзив таълим олиш муҳити яратилишига кўмаклашади, бу муҳит кишиларни қадрлаш, ва уларга ўз салоҳиятини тўлиқ очиб бериш учун қўллаб-қувватлашга эга бўлади. Факультет 2010 йилги Тенг имкониятлар ҳақидаги Қонунга мувофиқ ҳолда, адолациз таҳқирлашни йўқ қилиб, унга йўл қўймаслик, ва университет жамоасининг аъзолари ўртасида яхши муносабатларни ва имкониятлар тенглигини яратишга кўмаклашиш учун, ўз вазифаларини бажаришга интилади. «Мавзу бўйича ҳаволалар» бўлимида ҳаволани босиб, университетнинг тенг имкониятлар ва турли-туманлик ҳақидаги баённотини кўриб чиқинг.

Академик таълимга оид мурожаатлар ва шикоятлар

Сиз имтиҳон олувчининг академик таълимга оид фикри устидан шикоят қила олмайсиз.

Сиз тадқиқот ва таҳлил лойиҳангизга маълум баҳо берилиши ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқишни сўрашингиз мумкин. Лекин имтиҳон олувчининг академик таълимга оид фикрига рози бўлмаслик бундай қайта кўриб чиқиш учун асос бўла олмайди, у одатда фақат баҳолаш Тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси қоидаларига мувофиқ амалга оширилганлиги ёки йўқлиги масаласини кўриб чиқади. Оксфорднинг Брукс университети веб-сайтида, «Мавзу бўйича ҳаволалар» бўлимида «ОБУ қоидалари» ҳаволаси бўйича ўтиб, қоидалар ҳақидаги батафсил маълумотни кўриш мумкин.

Интизомий жазо амаллари

Тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини тайёрлайдиган ва тақдим этадиган талаба бўлиб, сиз Оксфорднинг Брукс университетининг академик таълимга оид қоидаларига, шу жумладан, тавламачилик ҳақидаги қоидаларига бўйсунасиз. Оксфорднинг Брукс университети веб-сайтида, «Мавзу бўйича ҳаволалар» бўлимида «ОБУ қоидалари» ҳаволаси бўйича ўтиб, қоидалар ҳақидаги батафсил маълумотни кўриш мумкин.

Товламачилик ва плагиат

Барча баҳолашлар, баҳоланиши ўтказиладиган ҳар бир алоҳида талабанинг кўникмалари, қобилияти, тушуниши ва билимини аниқлаш учун мўлжалланган.  Товламачилик адолатли бўлмаган академик таълимга оид афзалликка эга бўлиш ёки бунга уриниш деб таърифланади. Товламачилик ёки бирор-бир шахсга товламачиликда ёрдам бериш (жумладан бирор-бир шахсга товламачиликда кўмаклашишга уриниш) университетнинг интизомий жазо амалларига мувофиқ, интизомий жазога сабаб бўлиши мумкин.  Университет бу масалага ўта жиддий қарайди, ва баъзи талабалар баҳолашда товламачилик учун талабалар сафидан чиқарилган ёки даражадан маҳрум этилган.  Агар сизнинг ишингизда қийинчиликлар юзага келган бўлса, баҳо олиш учун ҳалол бўлмаган воситалардан фойдаланишга ҳавас қилмай, устозингизга ёрдам олиш учун мурожаат қилиш муҳим бўлади. Даража олиш имкониятингиздан ва бутун бажарган ишингиздан маҳрум бўлиш хавфига қолманг.

Товламачиликнинг ҳар хил шакллари

Университет қоидалари бир қатор товламачиликнинг турли-туман шаклларини белгилайди, лекин товламачиликнинг ҳар қандай шакли қатъий тақиқланади. Батафсил маълумотни “Товламачилик ва плагиат шакллари” бўлимида ўқинг.

Scroll to Top