ACCA Oxford Brookes в Узбекистане

ТАЛАБАЛАР ФАН БАКАЛАВРИ ДАРАЖАСИ ҲАҚИДА КЎП БЕРАДИГАН САВОЛЛАР

Мен фан бакалаври даражасига эга бўлишим учун нима қилишим керак?

Амалий бухгалтерлик ҳисоби бўйича фан бакалаври даражасига эга бўлиш учун, сиз:

• Оксфорднинг Брукс университетида рўйхатдан ўтган бўлишингиз, яъни бакалавр даражасига эга
бўлиш дастурини танлашингиз;
• ва ACCA нинг амалий кўникмалар: Молиявий ҳисобот (FR), Аудит ва суғурта (таъминот) (AA) ва
Молиявий менеджмент (FM) бўйича учта имтиҳонидан исталган бирини топширишдан аввал, инглиз
тили бўйича тегишли квалификацияга эга бўлишингиз;
• амалий билимлар ва амалий кўникмалар бўйича жами тўққизта имтиҳонни муваффақиятли топшириш
• ACCA нинг этика ва касбий кўникмалар бўйича модулини ўтишингиз (топширишингиз);
• тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини якунлаш ва Оксфорднинг Брукс университетига топширишингиз керак.

Май ва ноябрь ойларида тақдим этиш даврларида Тадқиқот ва таҳлил лойиҳасини тақдим этиш учун, илтимос, RAP ни тақдим этиш саналарига қаранг.

Сизнинг ACCA дастурида биринчи имтиҳонингиз санаси, ёки биринчи озод этиш имтиёзингиз санасидан бошлаб 10 йил ичида даража якунланиши ва берилиши лозим, акс ҳолда ҳуқуқингиз бекор қилинади.

Сиз даража берилиши дастурида иштирок этаяпсизми, ва бунга ҳуқуқингиз борлиги ёки йўқлигини билиш учун, myACCA дастурига киринг.

Нима учун мен Оксфорднинг Брукс университетида даражага эга бўлиш дастурида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмасман?

Агар сиз даража берилиши дастурида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмасангиз, бу қуйидаги сабаблардан бири туфайли юз беради:

Сиз ACCA га амалий бухгалтерлик ҳисоби бўйича фан бакалаври даражаси киритилганидан аввал киргансиз.

• 2000/2001 йилда даража берилиши дастури киритилганда, унга ҳуқуқи бўлган барча рўйхатдан
ўтказилган талабалар 2001 йил ноябрь ойигача даража берилиши дастурида иштирок этиши лозим
эди. Буни қилмаган ҳар қандай талаба, автоматик тарзда чиқариб юборилган.
• Агар сиз ACCA да рўйхатдан ўтган бўлсангиз, лекин дастурда иштирок этмаган бўлсангиз, ва сизга
«Молиявий ҳисобот (FR) – Молиявий менеджмент (FM)» имтиҳонларини топшириш ҳали зарур
бўлмаса, яъни сиз биринчи имтиҳонни топширган илк санасидан ёки сизга ACCA нинг озод этиш
имтиёзи биринчи берилиши санасидан ҳали 10 йил ўтмаган бўлса, илтимос, даража берилиши
дастурида иштирок этиш учун ACCA Connect хизмати билан боғланинг.

Сиз ACCA да рўйхатдан ўтиш шаклингизда, Оксфорднинг Брукс университетида даража берилиши дастурига қўшилишни истамаганингизни кўрсатиб, белги қўйгансиз

• Агар сиз ҳали молиявий ҳисобот (FR), аудит ва суғурта (таъминот) (AA) ва молиявий менеджмент
(FM) бўйича имтиҳон топширмаган бўлсангиз, сиз ACCA Connect хизмати билан боғланиб, яна фан
бакалаври даражаси берилишида иштирок этишингиз мумкин.
• Агар сиз исталган имтиҳонни топширган бўлсангиз, афсуски, даража берилиши учун таълим
дастурида яна иштирок этиш учун кеч бўлди.
• Агар сизда бирорта имтиҳондан озод этиш имтиёзингиз бўлса, сиз улардан воз кечиш ва даражага ўз
ҳуқуқингизни сақлаб қолиш учун ACCA Connect хизматига мурожаат қилишингиз мумкин. Сиз ўз озод
этиш имтиёзингиздан воз кечганингиздан кейин бу қарорингизни ўзгартира олмайсиз.
• Агар сиз 10 йил аввалги квалификацияга асосланган амалий билимлар ёки амалий кўникмалар
бўйича исталган имтиҳондан озод этилган бўлсангиз, даража берилиши дастурида иштирок этиш учун
барча озод этиш имтиёзларидан воз кечишингиз керак.

Сиз инглиз тили бўйича маъқул квалификациясига эга эмассиз

• Агар сиз корпоратив ва тадбиркорлик ҳуқуқи (LW) бўйича имтиҳонни 2014 йил июнида ёки ундан аввал топширган бўлсангиз, бу унинг маъқул исботи бўлади.
• Агар сиз корпоратив ва тадбиркорлик ҳуқуқи (LW) бўйича имтиҳонни 2014 йил июнигача топширмаган бўлсангиз, инглиз тили бўйича ўз билимингизни намойиш этиш учун муқобил усулларни топиш учун, «Инглиз тили бўйича тан олинган квалификациялар» (144 КБ) pdf-файлни юклаб олинг.

Сиз ACCA да 10 йилдан узоқроқ рўйхатдан ўтгансиз

• Амалий бухгалтерлик ҳисоби бўйича фан бакалаври даражаси берилиши ҳуқуқи талаба имтиҳонни биринчи топшириши ёки ACCA да биринчи озод этиш имтиёзи берилиши санасидан бошлаб, 10 йил муддатга эга бўлади. Агар сиз учун бу муддат тугаган бўлса, бизда даража олиш ҳуқуқига эга эмаслигингизни афсус билан билдирамиз.

Агар сизда фан бакалаври даражаси берилиши ҳуқуқингиз бор-йўқлигини билмоқчи бўлсангиз, ACCA Connect хизмати билан боғланинг.

Илтимос, ҳар қандай ёзишмада ACCA даги рўйхат рақамингизни қўйинг.

Мен рўйхатдан ўтишдан кейин Оксфорднинг Брукс университетига ариза беришим мумкинми?

Талабалар рўйхатдан ўтишдан кейин Оксфорднинг Брукс университетида фан бакалаври даражасига эга бўлиш учун ариза бериши мумкин. Шу билан бирга, улар (FR), (AA) ва (FM) имтиҳонларини топши-ришдан аввал ариза бериши, ва инглиз тили бўйича тан олинган квалификацияга эга бўлиши керак.

Мен Оксфорднинг Брукс университетида бериладиган даражанинг баҳосини қандай аниқлашим мумкин?

Фан бакалаври даражасининг савияси (синфи) қуйидагиларга асосланади:

• ACCA нинг ўртача баҳоси, амалий кўникмалар бўйича имтиҳонларда баҳолар бўйича аниқланади
• Тадқиқот ва таҳлил лойиҳаси бўйича эришилган баҳолаш.

ACCA нинг ўртача баҳоси, сиз ўтган ва топширган амалий кўникмалар бўйича имтиҳонларда олинган баҳоларнинг ўртача қийматини ҳисоблаш орқали ҳисобланади.

Агар ҳисобланган ўртача баҳо бутун сон бўлмаса, ҳисобланган ўртача қиймати мос ҳолда, яқин бўлган кўпроқ ёки камроқ томонига яхлитланади. Агар сизга корпоратив ва тадбиркорлик ҳуқуқи (LW), унумдорликни бошқариш (PM) ёки солиққа тортиш (TX) бўйича имтиҳонлардан исталган биридан озод этиш имтиёзи берилган бўлса, ундан баҳо ололмайсиз, ва ушбу баҳо ACCA нинг ўртача баҳосини ҳисоблашга киритилмайди.

Scroll to Top